Ўзбекистон

Сирдарёга банан қутиларда “пақилдоқ” олиб киришмоқчи бўлди

Тезкор тадбирда жами 123 млн сўмлик пиротехника воситалари аниқланган.

Сирдарёга банан қутиларда “пақилдоқ” олиб киришмоқчи бўлди

 

Сирдарё вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ҳолати аниқланди.

 

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Isuzu юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Шундан сўнг автомашина юкхонасидаги банан қутилари орасида 8 қути пиротехника воситалари яширилган хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 123 млн сўмлик 3 турдаги 201 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари (салют ва петардалар) борлиги аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"