Фарғонада оҳак цехи 1 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлади.
Хусусан, Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи Р.Й. га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи тармоққа ноқонуний равишда, табиий газ ҳисоблагичисиз уланиб, давлат манфаатларига 1 млрд сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







