Ўзбекистон

Қашқадарёда 26 ёшли аёл туғруқдан кейин шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг август ойида Қарши туманида ҳам эгизак фарзанд туққан 19 ёшли аёл вафот этганди.

Қашқадарёда 26 ёшли аёл туғруқдан кейин шифохонада вафот этди

 

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида 26 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар тарқалгач, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, Чироқчи туман "Ғаллачи" маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган А.Г. шу йилнинг 10 октябрь куни соат 06:00да қариндошлари томонидан туғруқ бўлимига олиб келинган.

 

Қайд этилишича, аёлда охирги кўрик 2023 йил 13 сентябрда, ҳомиладорликнинг 33-ҳафтасида ўтказилган. Бунда аёлга ётиб даволаниш тавсия қилинган, лекин аёл даволанишга бормаган.

 

Бўлимга келганида аёлнинг умумий аҳволи қониқарли баҳоланган. 10 октябрь куни соат 16:10 да вазни 3 400 оғирликдаги ўғил чақалоқни дунёга келтирган. 2023 йил 12 октябрь куни эрталаб соат 5-6 лар оралиғида аёлнинг аҳволи оғирлашиб, қорнида кучли оғриқ пайдо бўлган. Оғриқлар кучайгач, бирлашма хирург врачлари жалб қилинган, шундан сўнг вилоятдан жарроҳ, акушер-гинеколог ва нефролог чақирилган. Сўнг беморда операция ўтказилган.

 

Операциядан кейин аёлга тегишли муолажалар қилинган. Аммо аёлнинг умумий аҳволи оғирлашган, қилинган барча муолажаларга қарамай у 2023 йил 16 октябрь куни соат 02:30 да вафот этган.

 

Мазкур она ўлими ҳолати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинган ва бу борада тегишли чоралар белгиланган.

 

Айни пайтда мазкур ҳолат Чироқчи тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"