Германиянинг Екатеринбургдаги консуллиги ёпилди
Россияда Германиянинг тўртта бош консуллиги мавжуд эди.

Аввалроқ Калининграддаги Бош консуллик ўз фаолиятини тўхтатган эди.
Май ойида Германия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Германиядаги бешта бош консуллигидан тўрттаси ва Германиянинг Россиядаги тўртта бош консуллигидан учтаси (Новосибирск, Екатеринбург ва Калининград) ёпилишини эълон қилганди.





