Президент “SWS” компанияси директори билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистондаги сув таъминоти масаласи кўриб чиқилган.

Бугун, 2 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев БААнинг “SWS” компанияси бош ижрочи директори Аҳмад Ал-Шамсий билан учрашув ўтказди.
Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти ва сувни тозалаш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, бунда халқаро шерикларни, шу жумладан Франциянинг “SUEZ” ва Япониянинг “Marubeni” компанияларини жалб қилиш борасидаги режалари кўриб чиқилди.







