Шавкат Мирзиёев “Air Products” компанияси раиси билан учрашди
Учрашувда компания билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида “Air Products” компанияси бошқаруви раиси Сейфи Гасемини қабул қилди.
Компания билан ҳамкорликни, энг аввало, юқори технологик тармоқларда янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарига жорий лойиҳаларнинг бориши ва янгиларига тайёргарлик ҳолати тақдимот қилинди.





