Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилмоқда
Шаҳар ИИББ фуқаролардан хавотирга берилмасликни сўради.

Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ИИББ маълумот берди.
Пойтахтда жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳар ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказиляпти.
"Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда", - дейилади хабарда.







