Банк карталаридан пул ўғирланишига қарши чоралар белгиланди
Энди асосий фойдаланувчига унинг профилига кирганлик ҳақида дарҳол СМС-хабар юборилади.

Ўзбекистонда банк карталаридан пул ўғирланишига қарши чоралар кўрилмоқда.
Бунинг учун банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг маблағларини ўтказиш имкониятини 1 соатгача чеклаш режалаштирилмоқда.
Асосий фойдаланувчига унинг профилига кирганлик ҳақида дарҳол СМС-хабар юбориш ва мобил қурилмалар хусусида IMEI, IMSI, DeviseID ва бошқа қўшимча маълумотларни йиғиш белгиланмоқда.
“Йўл харитаси“да фойдаланувчиларнинг СМС-хабарлар орқали олинадиган бир марталик паролларини ҳимоя қилиш механизмини жорий этиш, шунингдек, банк карталаридан маблағларни ўғирлаш ҳолатлари ҳақида келиб тушаётган мурожаатлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни (блоклаш ва бошқалар) кўриш таклиф этилган.







