Энди Ўзбекистон “права”си билан БААда машина ҳайдаш мумкин
Бу бўйича икки давлат меморандум имзолади.

Энди Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Бирлашган Араб Амирликларида автомашина ҳайдаш мумкин бўлади.
Икки давлат ички ишлар вазирлари шундай меморандум имзолади. У 2024 йил 27 январдан кучга киради.
Ҳужжатга кўра, бир давлат фуқароси бошқасининг ҳудудида машина ҳайдаганда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиши мумкин бўлади. Аммо бу узоқ муддат яшаш ҳуқуқини олганларга тааллуқли эмас.







