Россияда iPhone 14 Pro нархи кескин тушди
Қурилма тахминан 15 фоизга арзонлаган.

Россияда iPhone 14 Pro нархи тахминан 15 фоизга арзонлади.
Сотувлар бошланганда қурилма 120 минг рубль (1.330 АҚШ доллари)га баҳоланганди. Бир йил ўтгач, қурилма нархи 102-103 минг рубль (1100 АҚШ доллари)га тушган.
iPhone 14 Pro Dynamic Island динамик янгиланишга эга биринчи Apple смартфони бўлди. 2023 йилда барча амалдаги Apple смартфонлари Dynamic Islandʼни олади.
Ноябрь ойи охирида Россия бозорида бир йил аввал тақдим этилган асосий Apple смартфони ҳам арзонлашгани маълум бўлди. iPhone 14 нархи 70 минг рублгача тушган, бошида у 85 минг рублга баҳоланганди.





