Хоразмда талаба пневмониядан вафот этди
Ҳозирда бу бўйича суд экспертизаси тайинланган.

Хоразмда ТТА Урганч филиали талабаси пневмония оқибатида вафот этди. Бу ҳақда олийгоҳ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, соат 12:00 лар атрофида ТТА Урганч филиали “Даволаш факультети” 1-босқич талабаси Айтбоев Шерхон Анвар ўғли ўткир зотилжам (пневмония) асоратлари бошланганидан бугунги кунгача даво чораларини олиб келганига, шунингдек, тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, хулосалар аниқ бўлганидан кейин қўшимча маълумот берилиши айтилган.







