Cаломатлик

Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз ҳисобланади

ЖССТ билан биргаликда Ўзбекистоннинг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатган

Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз ҳисобланади



Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики,

 

— ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилади;

 

— аҳолининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз;

 

— 46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган;

 

— аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади.

 

Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир.

 

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга.

 

Шу ўринда жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик;

 

Таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш,

 

Шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатига тўхталиб ўтсак.

 

Биринчидан, ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш,

 

Иккинчидан, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"