Ўзбекистон

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида электроскутер, электросамокат ва айрим бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланишга чеклов жорий этилади. Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради. Тегишли қарор Бухоро шаҳар ҳокими томонидан қабул қилинган.

 

Чеклов Арк қўрғонидан Пойи Калон ансамбли, Ҳақиқат кўчаси бўйлаб Лаби Ҳовуз ансамблигача бўлган ҳудудда амал қилади.

 

Мазкур ҳудудда электроскутер ва электросамокатлардан ташқари рикша, мопед, тўрт ғилдиракли велосипед, картинг, шунингдек, от ва туяда ҳаракатланиш ҳам чекланади.

 

Қарорда ушбу ҳудудда йўловчи ташиш талабларига жавоб бермайдиган ва хавф туғдириши мумкин бўлган транспорт воситалари сони кескин ошгани қайд этилган. Бу ҳолат сайёҳлар ва экскурсантларнинг хавфсиз ҳаракатланишига хавф туғдираётгани, шунингдек, пиёдаларнинг жароҳатланишига сабаб бўлаётгани таъкидланган.

 

Масъул ташкилотларга чеклов амал қиладиган ҳудуднинг кириш ва чиқиш жойларига тегишли ахборот кўрсаткичлари ва йўл белгиларини ўрнатиш топширилган. Шунингдек, ҳудудда фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахсларни янги тартиб ҳақида олдиндан хабардор қилиш белгиланган.

 

Мазкур воситаларда хизмат кўрсатувчи ёки фаолият юритувчи ўзини ўзи банд қилган фуқароларга эса Янги Ўзбекистон боғи ёки Боқий Бухоро боғи каби махсус ҳудудларда белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш имконияти тушунтирилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.