Ўзбекистон

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларига Ҳиндистон ҳамда Бангладеш фуқароларини талабаликка қабул қилмаслик бўйича оғзаки кўрсатма бергани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, жорий ўқув йилидан бошлаб хорижлик абитуриентларни Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларига қабул қилиш жараёни «Study in Uzbekistan» ягона электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

 

Платформа орқали хорижлик абитуриентлар Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотлари, таълим дастурлари, қабул шартлари ва тўловлар ҳақида маълумот олиши, ҳужжатларини электрон тарзда топшириши ва ариза ҳолатини кузатиши мумкин.

 

Вазирликнинг қайд этишича, янги тизим хорижлик абитуриентлар учун қабул жараёнини очиқ ва шаффоф қилиш, уларни воситачиларга боғлиқ ҳолатдан чиқариш ҳамда олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини беришга қаратилган. Платформада рўйхатдан ўтиш бепул.

 

Шунингдек, вазирлик Ўзбекистон хорижий талабалар оқимини чеклашдан эмас, уни кенгайтиришдан манфаатдорлигини маълум қилди. Бунда хорижий талабалар географиясини кенгайтириш ва таълим экспортини ривожлантириш мақсад қилинган.

 

Хорижий талабаларни қабул қилиш ҳажми эса ҳар бир олий таълим ташкилотининг имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда ўқув аудиториялари, лаборатория базаси, профессор-ўқитувчилар салоҳияти, талабалар турар жойлари ва бошқа инфратузилма имкониятлари ҳисобга олинади.

 

Вазирлик хорижлик абитуриентларга Ўзбекистонда таълим олиш бўйича расмий «Study in Uzbekistan» платформасидан фойдаланиш, қабул шартлари ҳақида маълумотни бевосита танланган олий таълим ташкилотидан олиш ва воситачиларга асоссиз тўловларни амалга оширмасликни тавсия қилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.