Ўзбекистон

Андижонда ҳам "тозалов": 3 нафар товламачи ушланди

Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Андижонда ҳам "тозалов": 3 нафар товламачи ушланди

 

Андижон вилоятидаги профилактик тадбирларда жиноят олами вакиллари, товламачилар, «ўзидан етакчи ясаб олганлар» ҳамда уларга яқин бўлган шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, безорилик, товламачилик ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этишда гумонланиб 3 нафар шахс ҳибсга олинди.

 

Андижон вилояти ҳудудида «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида бир қатор жиноят олами вакиллари, товламачилар, ўзидан «етакчи» ясаб олганлар ҳамда уларга яқин бўлган шахслар ушланмоқда, дея хабар қилди вилоят ИИБ матбуот хизмати.

 

Хусусан, 2023 йилнинг 2 декабрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида:

 

  • муқаддам Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш), 238 (Ёлғон гувоҳлик бериш), 241 (Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш), 165-моддаларида (Товламачилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган, Андижон туманида яшовчи, 1985-йилда туғилган Байхнов Ноуфал Алишерович;

  • муқаддам Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 164 (Босқинчилик), 165-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган, Андижон шаҳрида яшовчи,1989-йилда туғилган Умаров Умидбек Рафукжонович;

  • муқаддам Жиноят кодексининг 159-моддасида (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун судланган, Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1961-йилда туғилган Мамажонов Дилмурод Адҳамжанович ушланган.


Уларга нисбатан вилоят ҳудудида майда безорилик, товламачилик, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят кодексининг 165, 251−1 (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш), 273-моддаларига (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) асосан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Агар ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Андижон вилояти ИИБнинг „102“ рақами ёки 97−432−10−20 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», — дейилади хабарда.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

custom img

Қатарда ўзбекистонликлар учун 5 500 долларгача маошли иш ўринлари таклиф этилди

Иш берувчи авиачипта, ишчи визаси, аэропорт трансфери ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

custom img

Жиззахда қарийб 14 кг “опий”ни сотиш ва тарқатишни режалаштирган шахслар ушланди

Уч нафар шахс Тожикистондаги наркокурерлар қолдирган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш орқали даромад орттиришни режалаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"