Ўзбекистон

Божхона тизими коррупцияга қарши қандай курашмоқда?

54 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди.

Божхона тизими коррупцияга қарши қандай курашмоқда?

 

Божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида, сўнгги бир йил давомида 30 га яқин  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

 

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2022 йилнинг 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш дастури тасдиқланди.

 

Дастурга биноан 2022 йил 1 сентябрдан халқаро стандартларга мувофиқ компланар назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ходимларнинг ушбу тизим бўйича билим ва малакасини ошириш йўлга қўйилди.

 

Шунингдек, 2022 йил 1 июндан кадрларни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш, бунда, танлов жараёнлари натижаларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилиши таъминланди.

 

Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида “Божхона органлари хизматига ишга жойлашиш” онлайн саҳифаси ишга туширилди.

 

2022 йил 1 июлдан эътиборан, бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимни ротация қилиш тартиби жорий этилди. Ротация тартиби қўлланиладиган лавозимлар рўйхати ва мезонларини аниқ белгилаш асосида ушбу механизм такомиллаштирилди.

 

Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларига тўлиқ риоя этиш ҳамда божхона тизими фаолиятида очиқлик принципларига амал қилиш даражасини ошириш бўйича божхона  хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги концепцияси қабул қилинди.

 

Коррупциявий хавфларни бартараф этиш ҳамда инсон омилини қисқартириш мақсадида божхона тартиб-таомилларини амалга оширишнинг автоматлаштирилган тизимлари жорий этилди. Хусусан, 12 та янги ахборот тизимлари, 13 та янги электрон хизмат, 6 та мобиль иловаси ишлаб чиқилди.

 

Божхона органларида “Коррупциявий хавфларни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизми ишлаб чиқилиб, дастур ёрдамида ходимлар фаолиятидаги коррупциявий ҳолатлар, шубҳали вазиятлар ва умуман коррупцияга имкон яратиши мумкин бўлган бўшлиқлар автоматик аниқланиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда фуқароларга божхона органлари томонидан кўрсатилган хизматларни баҳолаш бўйича “Божхона хизматини баҳолаш” мобил иловаси ишлаб чиқилди.

 

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларида инсон омилини қисқартириш орқали божхона ходими ва ташқи иқтисодий фаолият субъекти ўртасидаги бевосита мулоқотга барҳам бериш мақсадида масофавий электрон декларациялаш божхона постлари ташкил этилди.

 

Бу борада, 2023 йилнинг сентябрь ойида Божхона қўмитасида Марказлаштирилган “Масофавий электрон декларaциялаш” божхона пости фаолияти йўлга қўйилиб, ҳозирда ушбу божхона постида республика бўйича жами декларaцияларнинг 50 % расмийлаштирилмоқда.

 

Шунингдек, божхона кўриги натижалари планшет ёрдамида тасдиқланиши, ходимларни GPS мониторинг ва видео кузатув орқали фаолиятини назорат қилиш йўлга қўйилди.

 

Шунингдек, хавф даражаси паст бўлган декларaциялар инсон омили иштирок этмаган ҳолда автоматик тарзда расмийлаштирилмоқда.

 

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан жами 68 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 3 та ҳолатда коррупцияга қарши қабул қилинган ички тартиб қоидалар бузилганлик ҳолатлари аниқланган. 26 маротаба хизмат текширувлари ўтказилиб, 54 нафар ходимга интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, 3 нафар ходим божхона органлари хизматидан бўшатилди.

 

Коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси шахсий таркиб билан профилактик мазмунда 60 маротаба учрашув, семинар ва давра суҳбатлари, 297 нафар ходим билан эса индивидуал профилактик тарбиявий ишлар амалга оширилди.

 

Бошқармада коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг кенг ёритиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида 100 дан зиёд чиқишлар ташкил қилинди.

 

Келгусида ҳам божхона органлари билан жамоатчилик, нодавлат ташкилотлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини оширилади.

 

Эслатма: божхона қонунчилиги бузилиши ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига доир ҳолатлар юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг (71)  207-09-39 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин!

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"