Фарғонада сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.


Фарғона вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими вилоят ДХХ ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Қўқон-Термиз” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “ИСУЗУ” русумли автомашина тезкор кузатувга олиниб Данғара тумани ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.


Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 82 миллион сўмлик 3 турдаги жами 5 800 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланиб вақтинча сақловга олинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








