Қорабоғни минадан тозалашда каламушлар ишлатиляпти
Шунингдек, жараёнга махсус ўқитилган итлар жалб қилинган.

Озарбайжонлик сапёрлар Қорабоғ ҳудудини мина ва портламай қолган снарядлардан тозалаш жараёнида махсус ўқитилган каламушлардан фойдаланмоқда.
Шунингдек, минадан тозалаш мақсадида жараёнга сапёр итлар ва зирҳланган эксковаторлар ҳам жалб қилинган.
Маълумотларга кўра, 2020 йилдан бери Қорабоғда 337 киши минага дуч келиб, 65 инсон, жумладан, 50 нафар бегуноҳ аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Аввалроқ Арманистон томони Озарбайжонга Қорабоғнинг айрим ҳудудларидаги мина майдонлари акс этган харитани бергани маълум бўлганди. Боку фикрича, мазкур хариталарнинг аниқлик даражаси жуда паст, атиги 25 фоизни ташкил этмоқда. Бу ўз навбатида Қорабоғни тиклаш ишини секинлаштирмоқда.





