Сирдарё ҳокими яна радарларга пул ажратди
Пуллар вилоят маҳаллий бюджетининг 3-чорак даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан берилган.

Сирдарё вилояти ҳокими вилоятда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни харид қилиш учун 1 млрд сўм ажратган.
Пуллар вилоят маҳаллий бюджетининг 3-чорак даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан берилгани айтилган.
Шу йил май ойида ҳам шу ҳоким айнан радарлар учун 3 млрд. сўм ажратган эди.
Шунингдек, вилоят прокуратурасини қўшимча мебел ва кондиционерлар билан таъминлаш учун 110 миллион сўм, Гулистон шаҳар маҳаллаларида СОС тезкор чақирув қурилмаларини ўрнатиш учун 190 миллион сўм сарфланган.







