Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президентига китоб совға қилди
Асар “Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка” деб номланади.

6 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг матбуот котиби Айдос Укибай ташриф билан Ўзбекистонда келди.
Учрашувда меҳмон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга Қозоғистон Биринчи Президентининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Нурсултон Назарбоевнинг “Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка” номли мемуарлар китобининг муаллиф дастхати туширилган нусхасини топширди.
Тарихий жараёнлар ва шахсий муносабатни ўзида мужассамлаштирган китобда Нурсултон Назарбоев ўзининг ҳаётий йўли, мамлакатнинг шаклланиш ва ривожланиш даври тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашади. Республикага раҳбарлик қилган охирги ўн йилликлардаги воқеаларга баҳо беради.
Шунингдек, ўз асарида Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон етакчиси, “атоқли сиёсий арбоб Шавкат Мирзиёевни” алоҳида қайд этган.







