Миллий гвардия ходими 5 йилга қамалди
У одам савдоси билан қўлга тушган.

Тошкент вилоятида Миллий гвардия ходими одам савдоси билан қўлга тушиб, 5 йилга қамалди.
Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси назоратчиси сифатида ишлаган Р.о. тармоқларда массаж хизмати кўрсатиладиган рекламани кўриб, ундаги қиз С.Ёқубовани ёқтириб қолади ва у билан ишқий муносабатда бўлиш пайида юради.
Шу мақсадда у қиз билан танишиб, гаплашиб юради ва кейинроқ уни таниши орқали Дубайга юбормоқчи бўлади. Гвардия ходими Ёқубовани Дубайга жўнатаётган вақтда Тошкент аэропортида қўлга олинади.







