Ўзбекистон

Қаршида тирик қизалоқ ўликлар рўйхатига тушиб қолди

Адлиянинг вилоятдаги масъуллари айбни ФҲДЁ ходимларидан қидирмоқда.

Қаршида тирик қизалоқ ўликлар рўйхатига тушиб қолди

 

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи Аслиддин Муҳаммадиев ва Сожида Исматовалар оиласида 2022 йилнинг 24 июнь куни уч нафар эгизак дунёга келди. Қарши шаҳридаги роддомда туғилган чақалоқларнинг бири — Фотимахон исмли қизалоқ бўлиб, у туғилганидан уч кун ўтгач, вафот этди. Зуҳрахон исмли эгизакларнинг бири тирик бўлсада, ФҲДЁ ходимлари айби билан ўликлар рўйхатидан жой олди

 

Мурожаатчининг айтишича, шу воқеа сабаб Зуҳрахон Фаҳриддинованинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси яроқсиз қоғозга айланган.

 

Ана шу иш бўйича 2022 йилнинг август ойидан ҳозирги кунгача сарсон-саргардончилик бўлмоқда, — дейди эгизакларнинг бобоси Фахриддин ака. 

 

Фахриддин аканинг маълумот беришича, Зуҳрахоннинг вафот этганлар рўйхатида тургани уларга 2022 йилнинг август ойида маълум бўлган. 

 

Болалар пули учун ҳужжат тайёрлаймиз деб борганда ўғлим билиб қоляптида. Бу бола ўлди турибдику дейишганда, чопа-чоп бўлиб қолди. Мурожаат қилмаган жойимиз ҳам қолмади, учрашмаган ташкилотимиз ҳам қолмади, — дейди бобо. 

 

Фаҳриддин аканинг қўшимча қилишича, унинг вилоят прокуратурасига қилинган такрорий мурожаатларидан сўнг прокуратура Қарши шаҳар ФҲДЁ мудираси ишини ўргана бошлаган. Аммо кўп ўтмай, воқеа яна бости-бости қилинган. 

 

Вилоят прокуратураси буларнинг устидан жиноий иш қўзғади. Лекин на бизни чақиришди, на улар билан юзлаштирилдик. Ҳеч ким сўрамади. Кейин билсак ими-жимида раҳбари қолиб, камбағал инспектор қизчага нисбатан чора кўришган экан, — дейди эгизакларнинг бобоси.

 

Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шоҳида Шоимованинг «Дарё»га билдиришича, мазкур воқеа сабаб 2 нафар ФҲДЁ ходимига ҳайфсан берилган. 

 

Ғузор туманида яшовчи фуқаро C.Исматованинг уч нафар эгизак фарзандлари туғилган бўлиб, иккинчи фарзанди З.Ф. ва учинчи фарзанди М.З. нинг туғилиши қайд этилган ва биринчи фарзанди Ф.Ф. вафот этган ҳамда унинг туғилиши қайд этилмаган. Биринчи фарзанднинг ўлимини қайд этишда техник хатолик сабабли ахборот тизимида иккинчи фарзанд З.Ф.нинг ЖШШИР тортилганлиги сабабли унга нисбатан “вафот этган” деган маълумот шаклланган. Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ўрганиш ўтказилиб, жорий йилнинг ноябрь ойида биринчи фарзанд Ф.Ф.нинг туғилиши ва ўлими қайд этилган. Ахборот тизимида иккинчи фарзанд З.Ф. нинг вафот этганлиги билан боғлиқ маълумотларга тузатиш киритилган, — деди.

 

Мурожаатчининг қўшимча қилишича, у набирасига нисбатан қўлланилган қўпол хатолик баратаф этилганини 2023 йилнинг 5 декабрь куни билган. Ва шу куни югур-югурдан, сарсонгарчиликдан тўхтаган.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"