Қирғизистонда ҳам болаларнинг касалланиши кўпайяпти
ССВга кўра, ота-оналар болаларини эмлашдан бош тортган.

Қирғизистонда ҳам болаларнинг касалланиш ҳолатлари кўпайяпти. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот бериб, иккита сабабни келтирди.
Биринчиси, 18 минг боланинг ота-онаси турли сабабларга кўра уларни эмлашдан бош тортган. Касалликларнинг олдини олиш учун болага 13 та эмлаш буюрилган. Агар рад этилса, полиомиелит, безгак ва қизамиқ билан касалланиш хавфи ортади.
Иккинчи - ҳавонинг ифлосланиши. Қиш ва баҳорда кўпроқ болалар аллергия ва бронхиал астма билан оғрийдилар.





