Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда "заправка"лар иш вақтига чеклов киритилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги шохобчалар ишлашида ҳам узилишлар бўлаётгани айтилмоқда.

Қорақалпоғистонда "заправка"лар иш вақтига чеклов киритилди

 

Ҳаво совиши муносабати билан, Қорақалпоғистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари соат 06:00 дан 15:00 гача ишлаши белгиланди.

 

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари тун-у кун режимидан соат 6:00 дан 15:00 гача ишлаш режимига ўтмоқда. 

 

Бу чеклов 9–14 декабрь кунлари ҳаво кесин совиб кетиши муносабати билан истеъмолчиларнинг табиий газга талаби ортиб, магистрал тармоқларда газ босими пасайишининг олдини олиш мақсадида киритилган.

 

Аввалроқ айни сабаб билан Андижон вилояти ҳокимлиги 4 декабрдан бошлаб вилоятдаги АГТКСлар иш вақти 6:00 дан 15:00 гача чекланиши ҳақида хабар берганди.

 

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги газ қуйиш шохобчалари фаолиятида ҳам узилишлар кузатила бошлагани ҳақида маълумотлар бор.

 

Ноябрь ойида парламентда ҳисобот берган энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қаттиқ совуқ кунларда газ-шохобчаларига таъминот 30 фоизгача қисқартирилиши мумкинлигини айтганди.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"