Тошкентда яна бир гуруҳ кўча безорилари ушланди
Ҳозирда уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Тошкентда “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда. Тадбир давомида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида жиноят содир этганликда гумонланиб бир нечта шахслар ушланди.
Жумладан:
1. 1993 йилда туғилган Ўринов Умиджон Бахтиёр ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
2. 1995 йилда туғилган Бегматов Асадулло Холмат ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).
3. 1987 йилда туғилган Собиржонов Хасан Абдусаматович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик);
4. 1987 йилда туғилган Собиржонов Хусан Абдусаматович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик).
5. 1990 йилда туғилган Джалилов Хасан Назарович (Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).
Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Тергов давом этмоқда.







