Жанубий Кореянинг мудофаа сирлари ўғирланди
Ҳозирда ҳолат бўйича тергов бошланган.

Шимолий Корея хакерлари Жанубий Кореянинг мудофаа сирларини ўғирлаган бўлиши мумкин. Мамлакат полицияси баёнотда айтилишича, Шимолий Корея томонидан ҳомийлик қилинган Андриэль номли хакерлик гуруҳи 14 та ташкилот, жумладан Жанубий Корея мудофаа фирмалари, тадқиқот институтлари ва фармацевтика компанияларининг маълумотларини ўғирлаган.
Сеул Метрополитан Полиция Агентлиги ва АҚШ Федерал Қидирув Бюроси томонидан маълумотлар сизиб чиқиш даражасини аниқлаш учун кибер-хакерлик ҳодисаси бўйича тергов бошланди. Гуруҳ ўтган декабрь ва март ойлари орасида прокси-серверларга 83 марта кирган, дейди ишни тергов қилаётган полиция бўлинмаси.





