Ўзбекистон

Тошкентдаги халқаро конференцияда алифбони ислоҳ қилиш масаласи кўтарилди

Ўзбек алифбосидаги ўзгартиришларга мутахассислар нима дейди?

Тошкентдаги халқаро конференцияда алифбони ислоҳ қилиш масаласи кўтарилди

Анчадан бери муҳокама бўлиб келаётган лотин алифбосини ислоҳ қилиш бўйича масала бугун Тошкентда ўтган халқаро конференцияда яна бир бор кўтарилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида берилган сўнгги таклифга кўра, алифбодаги O‘ ҳарфи Õ га, Gʻ ҳарфи Ğ га, Ch эса С га ва Sh ҳарфи эса Ş га ўзгариш кўзда тутилганди.

 

O‘ ва Gʻ ҳарфининг ўзгартирилиши алифбо ислоҳотларининг энг муҳим қисми ҳисобланади. Чунки бу ҳарфларни ёзишда мураккабликлар мавжуд, айниқса компьютер клавиатурасида биргина ҳафрни тўғри ёзшининг ўзи бир неча процессларни ўз ичига олади. Õ ва Ğ ҳарфларини жорий қилиш орқали бу муаммони бартараф этиш мумкин. Ch ва Sh ҳарфлари эса аслида о‘ ва Gʻ каби муаммоларни келтириб чиқармасада, улардан фойдаланишда ҳам айрим муаммолар мавжуд. Мисол учун mashhur, is'hoq yoki as’hob сўзларини ёзишда улар Ш деб талаффуз қилинмаслиги учун қўшимча апостраф қўйиш талаб қилинади.

 

Тил бўйича мутахассис Нодир Жонузоқнинг фикрича, O‘ ва Gʻ ҳарфларидаги тескари апострафни ёзиш жуда мураккаб, бу дастур ва лўғатларда қўшимча ноқулайликлар туғдиради.

 

Шуҳрат Сирожиддинов эса алифбо масаласининг ҳал қилинмаслиги оммавий саводсизлик юзага келишига сабабчи бўлаётганини айтган.

 

"Биз қачон тўғри ёзишни ўрганамиз? Қачонки, нормал алифбо тасдиқланса! Тўғри ёзиш қоидаларини яратмасдан туриб, саводсизликдан қутула олмаймиз", дейди у.

 

Филолог Зулхумор Холмонова Ş ва Ҫ ҳарфлари бир хил ёзилиши керак деб ҳисоблайди. У Ch ҳарфи учун C белгиси ишлатилишига қарши. Мутахассиснинг фикрича, Ş ва Ҫ ҳарфлари бир хил қўшимчага эга бўлиши керак.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"