Фарғонада қўлбола “пақилдоқ”лар фош бўлди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув бошланган.

Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги савдо дўконида 2 130 000 сўмлик пиротехника воситаларини сақлаган фуқаро аниқланди.
Маълум бўлишича, Воҳим МФЙда яшовчи С.С. савдо дўконида 1 дона “7 SHOTS” ҳамда 12 блок, ичида 132 қути жами 7 920 та бўлган 2 130 000 сўм миқдоридаги “Британик” номли қўлбола усулида тайёрланган пиротехника воситаларини сақлаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







