Ўзбекистонда Элдор Шомуродов футбол академияси очилади
Унинг қурилиши 2024 йилда бошланади.

Сурхондарёнинг чекка ва олис қишлоқларидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, футбол орқали уларнинг индивидуал қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида сурхондарёлик таниқли спортчи Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади.
Қурилиш ишлари 2024 йил январь ойидан бошланиши режалаштирилган бўлиб, 154 ўринли академия лойиҳасида ёпиқ ва очиқ стадионлар, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа ёрдамчи бинолар бўлиши кўзда тутилган.







