Ўзбекистонга янги вирус кириб келди
У ҳудудлардаги лабораторияларда аниқланган.

Ўзбекистонга Гонконг вируси кириб келди. Бу ҳақда Санэпид қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Қайд этилишича, А (H3N2) вируси ҳудудлардаги лабораторияларда аниқланмоқда.
Мамлакатда ўткир респиратор вируслар билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5 фоизга камайган.
Бугун ЎРВИ билан касалланганлар учун 8838 та ўрин мавжуд бўлиб, уларда 6000 нафар бемор даволанаётгани таъкидланган.







