"Умидингизни йўқотишингизни хоҳламайман" — Байден ҳамкасби Зеленскийга далда берди

Байден Киевга 200 миллион доллар ёрдам ажратди.

"Умидингизни йўқотишингизни хоҳламайман" — Байден ҳамкасби Зеленскийга далда берди

 

АҚШ президенти Жо Байден Украинага 200 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда Байденнинг ўзи Оқ уйнинг Овал кабинетида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда маълум қилди.

 

Бундан ташқари, Америка президенти АҚШ Конгрессини Украинага 60 миллиард доллардан ортиқ ёрдам пакетини кейинги блоклаш эҳтимоли бўйича қаттиқ огоҳлантирди. Конгрессменлар ушбу ёрдамни рождество таътилига чиқишдан олдин маъқуллашлари керак, акс ҳолда улар Владимир Путинга «энг катта рождество совғасини» тақдим этади, — деди Байден. Шу билан бирга, у Зеленскийга: «Умидингизни йўқотишингизни хоҳламайман», деди.

 

Ўз навбатида, Украина президенти Байденга Конгресс Киевга янги ёрдам кўрсатишни тўсиб қўйган бўлса-да, унинг мамлакати ҳали ҳам Россияга қарши урушда ғалаба қозониши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Киев ёрдамга камроқ боғлиқ бўлиб бормоқда ва Украина қўшинлари «Украина ғалаба қозона олишини ҳар куни исботламоқда». У АҚШнинг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлашдаги ёрдамини олқишлади.

 

Айни пайтда, Сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнел Конгресснинг рождество олдидан 60 миллиард долларлик ёрдам пакетини қабул қилиши, ҳатто яқин кунларда келишувга эришилган тақдирда ҳам, «деярли имконсиз» эканини айтди.

 

Аввалроқ Зеленский АҚШга ташрифи чоғида АҚШ Сенати аъзолари билан ёпиқ эшиклар ортида учрашган ва уларни Украинага қўшимча маблағ ажратишни маъқуллашга чақирган эди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Сенатидаги учрашув «дўстона ва самимий» ўтди. Бу «Украинанинг мустақиллик, эркинлик ва демократия учун курашда қўллаб-қувватланишининг муҳим тасдиғидир», деб ёзди Влодимир Зеленский Telegram-каналида. Унинг сўзларига кўра, у сенаторларга Украинадаги хавфсизлик ва иқтисодий вазиятни баён қилган ва «Американинг ҳаётий ёрдамини сақлаб қолиш» зарурлигини таъкидлаган.

 

Ўз навбатида, Сенатдаги Демократик партия етакчиси Чак Шумер сенаторларнинг Зеленский билан учрашувини «жуда кучли» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Украина раҳбари ўз мамлакатининг эҳтиёжлари ва АҚШдан Украинага эҳтимолий ёрдам вариантларини «муфассал тушунтириб берган», шунингдек, бу ёрдам Киевнинг ғалаба қозонишига қандай ёрдам бериши мумкинлигини айтган. «Агар у керакли ёрдамни олса, ғалаба қозонади», — дея Шумер сўзларини келтирган CNN. Сенатдаги демократлар етакчиси, агар Украина мағлуб бўлса, Россия президенти Владимир Путин ғалаба қозонишини ва «бу Қўшма Штатлар учун жуда ва жуда хавфли» эканини таъкидлади.

 

Октябрь ойида Байден Конгрессга Украинага бир йилга 61,4 миллиард доллар, шунингдек, Исроил мудофаасини мустаҳкамлаш учун 14,3 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Қонун чиқарувчилар бу маблағни ажратиш бўйича ҳалигача келишолмаган.

 

Агар АҚШ Конгресси Киевга ёрдам учун қўшимча маблағ ажратишни маъқулламаса, Вашингтонда жорий йил охиригача Украинага қурол ва жиҳозлар сотиб олиш ресурслари тугайди, деди Оқ уй бошқарув ва бюджет бюроси директори Шаланда Янг Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсонга. Унинг сўзларига кўра, Америка қурол-яроғи ва жиҳозларини етказиб беришни тўхтатиш «нафақат Украина эришган муваффақиятларни хавф остига қўяди, балки Россия ҳарбийларининг ғалаба қозониш эҳтимолини ҳам оширади».

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"