Ўзбекистон

Фарғонада 17 ёшли боланинг уйидан 31,5 кг гиёҳвандлик моддаси топилди

Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Фарғонада 17 ёшли боланинг уйидан 31,5 кг гиёҳвандлик моддаси топилди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида, Тошлоқ туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

 

Натижада, ушбу манзилда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 27 кг. 573 гр. “гашиш” ва 3 кг. 967 гр. “опий” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

 

Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ҳам вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Хусусан, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган шахс билан ўзаро тил бириктириб, 1 кг. 806 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини харидорга 80 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида қўлга олинди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаронинг уйидан ҳам 2 кг. 698 гр. “Мефедрон” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Таъкидлаш лозимки, ушбу синтетик наркотик моддалар Қирғиз Републикасидан олиб келинган.

 

Бошқа ҳолатда эса Андижон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилди.

 

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига кирувчи 2800 дона “Регапен” ва 957 дона флаконда “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам сотиш мақсадида айланма йўллар орқали Қирғиз Републикасидан олиб келинган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"