Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бериш муддатини узайтирди

Ушбу масала икки давлат вакиллари ўртасида муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бериш муддатини узайтирди

Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни 2024 йилгача узайтирди.

 

14 декабр куни “Миллий электр тармоқлари” ва Афғонистон энергетика компанияси вакиллари Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш масаласини муҳокама қилган.

 

“DABS” президенти электр энергияси тарифларини пасайтириш, компания ходимларининг виза муаммоларини ҳал қилиш ва Сурхон — Пули-Хумри электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини қайд этган.

 

Афғонистон томони энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовдан мамлакатда аҳоли хонадонлари, тадбиркорлар ва давлат муассасалари электр энергияси тақчиллигига дуч келаётгани сабабли энергетика соҳасидаги инфратузилма муаммоларини ҳал этиш ва электр энергияси етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.

 

Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда энергия таъминотида техник муаммолар мавжудлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, вазир учта энергетика объекти таъмирлангач, электр энергияси таъминоти тикланишини қайд этган.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат электр энергиясини Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан юқори нархда сотиб олади, электр энергияси эса газ ва нефт орқали ишлаб чиқарилади, бу таннархни оширади.

 

Энергетика вазирлиги раҳбари Афғонистондан кўмир ва нефт сотиб олишга ҳам тайёрлигини билдирган.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"