Туркия парламентида юрак хуружига учраган депутат вафот этди
Ҳасан Битмаз парламентда Туркия Исроил билан савдони давом эттираётганини танқид қилгач, йиқилиб тушганди.

Туркия парламентида Исроилни қўллаб-қувватлаганларни кескин танқид қилган депутат нутқини якунлагач, инсултга дучор бўлиб йиқилиб тушганди. У икки кун ўтиб, шифохонада вафот этди.
“Қўлларингизда фаластинликлар қони бор. Сизлар Исроилнинг шеригисизлар. Исроил Ғазога ташлаётган ҳар бир бомбада ҳиссангиз бор. Тарих азобидан қутулсангиз ҳам, Аллоҳ азобидан қутула олмайсиз”, — деган эди САОДАТ партияси вице-президенти Ҳасан Битмаз ўз нутқида.





