Тошкент вилоятида 50 ёшли аёл фарзандига буйрагини берди
Операция 5 соат давом этган.

Тошкент вилоятида мураккаб буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди. Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази малакали шифокорлари «Сурункали буйрак етишмовчилиги» билан оғриган 27 ёшлик йигитга буйрак кўчириб ўтказишган. Буйракни йигитга унинг 50 ёшли онаси беришга розилик билдирган.
5 соат давом этган операция муваффақиятли якунланиб, кўчириб ўтказилган буйрак «ишлаб кетган». Ҳар икки беморнинг ҳам аҳволи яхши, ҳозирча улар жонлантириш бўлимида.







