Трамп изоляцион сиёсатга қайтиш ниятида
У сайловда ғалаба қозонса АҚШнинг Хитой, НАТО ва Украинага нисбатан ташқи сиёсатини ўзгартирмоқчи.

Агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, АҚШнинг Хитой, НАТО ва Украинага нисбатан ташқи сиёсатини ўзгартириш учун асосий лавозимларга ўзига содиқ одамларни тайинлайди.
Reuters агентлиги манбаларига таяниб хабар беришича, Пентагон, Давлат департаменти ва Марказий разведка бошқармасида кадрлар алмашинуви бўлади.
Трамп изоляцион сиёсатга қайтиш ниятида. Шунингдек, у ўзининг биринчи муддатида бўлгани каби ҳаракатлари чеклаб қўйилишини истамайди.
Манбаларга кўра, Трамп Европага мудофаа ёрдамини камайтириши, Хитой билан иқтисодий алоқаларни қисқартиришда давом этиши ва Украинага ёрдамни тўхтатиши мумкин.





