Косонда вояга етмаган қиз келин қилингани айтилди
Ҳолатга Болалар омбудсамани изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида мактаб директори вояга етмаган қизни келин қилгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, Косон туманидаги 59-мактаб директори Р.С. ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 27 ноябрь куни фарзанди X.X.нинг никоҳ тўй маросимини ўтказган.
Видео лавҳадаги мактаб директорининг келини Б.Н. ҳозирда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси эмаслиги маълум бўлган. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига кўра, у 2005 йили 29 октябрда туғилган, ҳозирда вояга етган ҳисобланади.







