Ўзбекистон

Самарқандда "Халқ банки" бўлим бошлиғи 631 миллион сўм кирим пулларини онлайн қиморга тикиб юборди

Вилоятда 6 нафар мансабдор пора билан қўлга тушди.

Самарқандда "Халқ банки" бўлим бошлиғи 631 миллион сўм кирим пулларини онлайн қиморга тикиб юборди

 

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида коррупцияга йўл қўйган давлат хизматчилари аниқланди.

 

 

Хусусан, 1987 йилда туғилган, Самарқанд туманида яшовчи, “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Самарқанд шаҳар филиали раҳбари Ж.З.нинг кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланди.

 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, 1966 йилда Ургут туманида туғилган, “Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ метрология хизмати бошлиғи Р.Ж. ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, Нарпай туманида жойлашган “Карим қурилиш савдо” ХКнинг норасмий раҳбари О.А. ва унинг жиноий алоқалари томонидан ўғирланган табиий газ ҳисобини яшириш мақсадида, етказиб берилган ва истеъмол қилинган табиий газ ҳисоб-китобларини мунтазам ўзгартириб келган.

 

Шу билан бирга, у юқори босимли газ тармоқларида юзага келган камомад ва эҳтимолий ўғирлик ҳолатлари мавжудлигини билиб турса-да, масофадан туриб газ тарқатиш станцияларидаги газ ҳисоблагичларига ташқи таъсир кўрсатган.

 

Ҳозирда, Р.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Юқоридаги ҳолатга кўмаклашган 1982 йилда Нарпай туманида туғилган, “Ҳудудгаз Самарқанд” “Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган З.А. ҳам Нарпай туманида жойлашган “Карим қурилиш савдо” ХКнинг норасмий раҳбари О.А. ва унинг жиноий алоқаларининг ноқонуний фаолиятига амалий ёрдам бериб, амалга ошириладиган текширув тадбирлари хусусида олдиндан хабардор қилиб келган.

 

Ҳозирда, З.А.га нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.

 

Яна бир ҳолатда эса 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “АТ “Халқ банки” Самарқанд филиалида Чакана бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.Ю. ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда ўзининг номидаги банк пластик картасига ноқонуний равишда 631 миллион сўм кирим қилиб, ушбу маблағнинг барчасини “1 ХВЕТ” қимор ўйинига тикиб, ютқазиб қўйган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Ю.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йил банк соҳаларида моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Бундан ташқари, бир ҳолатда Самарқанд вилояти “Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази”нинг директори, 1980 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган С.Г. ҳамда марказ бош ҳисобчиси, 1968 йилда Ургут туманида туғилган фуқаро А.Ж.лар ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, марказ маблағларини талон-тарож қилиб келганлиги аниқланди.

 

“Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази”нинг 2016-2023 йиллардаги фаолияти ўрганилганда, марказ мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, жамиятнинг 1,3 миллиард сўмлик маблағларини ўзлаштириб юборганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

 

Ҳозирда ушбу ҳар иккала шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"