Тошкент вилоятида паррандачилик фермасида ёнғин чиқди
Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пискент туманидаги паррандачилик фермасида ёнғин чиққани видеоси тарқалди. ФВВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
«Бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да Тошкент вилояти Пискент тумани «Култепа» МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган», дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмаган.







