Фарғонада пиротехника буюмлари сотаётган хонадон фош бўлди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Фарғона вилоятининг Риштон туманида пиротехника буюмларини сотаётган хонадон аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро М.М. фуқаро М.А.га 3 хил турдаги 408 дона пиротехника буюмларини 7 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 200 дона “Дракон”, 112 дона “7 ШОП” ва 96 блок “Британик” номли пиротехника буюмларини тумандаги Қайрағоч кўчасидаги яқин қариндошига тегишли рақамсиз уйда 2 520 АҚШ долларига ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







