Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш тартиби ўзгармоқда
Янги йилдан бу синовлар 2 босқичда ўтказилади.

2024 йил 1 январдан педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби қўлланилади.
Давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.
Унга кўра, малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.







