Фарғонада авиaрейсларга чеклов ўрнатилди
Айрим парвозлар вақти ўзгартирилган.

Фарғона водийсидаги об-ҳаво шароити туфайли рейсларга чекловлар ўрнатилди, ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Наманган – Екатеринбург – Наманган, Наманган – Омск – Наманган йўналишлари ўзгартирилган жадвал бўйича Тошкент халқаро аэропортига/дан амалга оширилади.
HY9829/9830 авиақатновлари, Тошкент - Екатеринбург- Тошкент йўналиши бўйича:
- Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 07:05;
- Екатеринбургка учиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:30 да;
- Екатеринбургдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 12:25 да;
- Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 15:35 да.
HY9809/9810 авиақатновлари, Тошкент - Омск - Тошкент йўналиши бўйича:
- Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 18:20;
- Омскга учиб келиш маҳаллий вақт билан 21:00 да;
- Омскдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 22:30;
- Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 01:10 (эртаси куни).
Юқоридаги рейслар йўловчиларига рейсларни рўйхатдан ўтиш вақтидан эртароқ Тошкентга мустақил равишда етиб кетишлари тавсия этилади. Россия шаҳарларидан юқорида кўрсатилган рейслар бўйича саёҳат қилаётган йўловчилар Тошкент аэропортига етиб келганларида мустақил равишда муқобил транспортда Наманганга боришлари тавсия этилади.
Рейслар вақти ўзгартирилган йўловчилар учун жарима тўловларисиз чипталарни кейинги учиш саналарига қайта бронь қилиш ёки чипта учун тўланган пул миқдори тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга.







