Тошкентда “Янги Нафас – Экиден” марафони ўтказилди
Мусобақа якунида ғолибларга пул мукофотлари топширилган.

Тошкент шаҳрида “Янги Нафас – Экиден” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди.
Унда иштирокчилар эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ҳамда бошқа тоифалар бўйича рақобатлашди. Мусобақанинг микс йўналишида “Z_Runteam” жамоаси, эркаклар ўртасида “Mudofa vazirligi”, аёллар орасида ”Radikteam” жамоалари маррага биринчи етиб келди.
Ғолиб жамоаларга:
Биринчи ўрин учун – 7 000 000 сўм;
Иккинчи ўрин учун – 5 000 000 сўм;
Учинчи ўрин учун – 3 000 000 сўм.







