Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ўгай она 13 ёшли қизга зўравонлик қилгани аниқланди

Қизнинг отаси турмуш ўртоғига қонуний чора кўришни сўраган.

Тошкент вилоятида ўгай она 13 ёшли қизга зўравонлик қилгани аниқланди

 

Тошкент вилояти, Зангиота туманида 13 ёшли қизга нисбатан ўгай онаси томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилингани ҳолати текширилмоқда. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди. 

 

Қайд этилишича, ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилганда, 2010 йилда туғилган қизга ўгай онаси томонидан зўравонлик қилингани аниқланган. Қизнинг отаси ҳам турмуш ўртоғига қонуний чора кўришни сўраган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Омбудсман хабарига кўра, қиз суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказилган, аммо танасида жароҳатлар аниқланмаган. У билан психолог якка тартибда суҳбат ўтказган. Болага руҳий зўравонлик етказилгани ва унинг даражасини аниқлаш учун экспертиза тайинланган. Шунингдек, ўгай онанинг руҳий ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳам экспертиза тайинланган. 

 

Таъкидланишича, терговга қадар текширув Зангиота тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"