Uzbekistan Airways ёшларга чегирма эълон қилди
Чегирмалар 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун амал қилади.

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 1 январдан бошлаб барча маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 15% чегирма эълон қилади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Чегирмалар 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун бўлиб, 2024 йилнинг 10 январига қадар бажариладиган парвозлар учун амал қилади.
Чегирмали авиачипталарни 2023 йил 26 декабрдан бошлаб Uzbekistan Airways Sales филиалида ва Ўзбекистон Республикасидаги авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.







