Ўзбекистон

Президент 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди

Тадбирда лойиҳа ҳамкорлари ҳам қатнашди.

Президент 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияларини ишга тушириш ва тармоққа улашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

 

Тадбирда ушбу муҳим инвестиция лойиҳаларнинг ҳамкорлари бўлган “Masdar” компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамол Ал-Рамаҳий, “China Energy Engineering Corporation” компанияси вице-президенти Ву Юнь, “China Energy International Group” компанияси бошқаруви раиси Лю Цзэсян, “China Gezhouba Group” компанияси бошқаруви раиси Линь Сяодан, “SEPCO III”, “Dongfang Electric Corporation” ва бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

 

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Ўзбекистонда энергетика тизимини ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда.

 

Кейинги йилларда тармоқда хусусий сектор ва етакчи хорижий компаниялар фаолиятига қулай шароитлар яратилди. Улар иштирокида Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетика салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган кўплаб лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, илк бор 100 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан, давлат-хусусий шериклик асосида  Кармана ва Нуробод туманларида умумий қуввати 200 мегаваттлик қуёш станциялари барпо этилиб, ўтган даврда улар 1 миллиард килоВатт соат “яшил” электр энергиясини ишлаб чиқарди.

 

Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 900 мегаватт бўлган учта замонавий фотоэлектр станциясини барпо этиш лойиҳаси якунланди. Шунингдек, Навоий вилояти Томди туманида 500 мегаваттлик шамол электр станциясининг биринчи босқичи қуриб битказилди.

 

Бундан ташқари, Хитойнинг “China Gezhouba Group” компанияси томонидан Бухоро ва Қашқадарёда умумий қуввати 1000 мегаваттлик қуёш станцияларининг биринчи босқичи қурилиши якунланди.

 

Ушбу қурилиш ишлари жуда қисқа фурсатда – 9 ойда битказилгани диққатга сазовор.

 

Маросимда давлат раҳбари хорижий ҳамкорлар билан биргаликда янги энергетика қувватларини ишга тушириш ва тармоққа улашга старт берди.

 

Бу лойиҳаларга катта амалий ҳисса қўшган инвесторлар, муҳандис ва қурувчиларга алоҳида миннатдорлик билдирилди.

 

Жами қиймати 2 миллиард долларлик ушбу станциялар тўлиқ ишга тушса, икки миллионта хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади, 2 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда саноат ва хизматлар соҳасида 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш имконияти пайдо бўлади.

 

Президент ўз нутқида бу соҳадаги келгуси режаларга тўхталиб ўтди.

 

– Биз бугун амалга ошираётган улкан ишлар энергетика тармоғидаги ислоҳотларнинг навбатдаги қадамидир. Бу чора-тадбирларни тизимли давом эттириб, рақобатли бозор механизмларига босқичма-босқич ўтамиз.

 

Ҳозир юртимизда 9 гигаваттли 22 та қуёш ва шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари устида ишлаяпмиз. Хорижий компаниялар билан сермаҳсул ҳамкорлигимизни тобора кенгайтириб борамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Умуман, 2030 йилгача “яшил” энергетика манбаларини 27 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Бу ҳар йили 25 миллиард куб метр табиий газни иқтисод қилиш, атмосферага зарарли ташланмаларни 34 миллион тоннага қисқартиришга хизмат қилади.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"