Ўзбекистон

Хоразмда фермерларнинг ери олиб қўйилаётгани айтилди

Ҳолат юзасидан прокуратура расмий изоҳ берди.

Хоразмда фермерларнинг ери олиб қўйилаётгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманида 40 дан ортиқ фермер хўжаликларининг ер майдонларини олиб қўйиш бўйича Гурлан тумани прокуратураси томонидан судга даъво аризаси киритилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

 

Аниқланишича, айрим фермер хўжаликларига ер майдони танловга қўйиш билан боғлиқ ҳужжатлар ўрганилганида, танлов ўтказиладиган санаси кўрсатилган ҳолда қарор қабул қилинмаганлиги, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмаганлиги ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари танлов ўтказилмасдан қонунга зид равишда ажратиб берилганлиги ва бошқа қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

 

Шунга кўра, шоличилик ва бошқа йўналишларда фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларига ер майдони ажратиш бўйича Гурлани тумани ҳокимининг 2019-2021 йилардаги қабул қилинган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Урганч туманлараро маъмурий судига ариза киритилган ва ҳозирда аризалар судда кўрилмоқда.

 

Бундан ташқари, қайд этилган ҳолатлар бўйича фермер хўжаликлари ва МЧЖларга ер майдонлари ажратилишида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, мазкур ҳолатлар юзасидан Гурлан тумани прокуратураси томонидан 25.12.2023 йилда туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 205, 207-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"