Янги йил арафасида Сурхондарёда бодом гуллади
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Сурхон элида кейинги кунларда кузатилаётган илиқ ҳаво таъсирида Бойсун туманида бодом дарахти гуллади.
Қиш фаслининг бу вақтида бодомнинг уйғониши ҳали олдинда турган совуқлар таъсирида нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли боғбонларимиз дарахтларнинг эрта уйғонишини олдини олиш, sovuq урушидан асраш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим бўлади.
Жумладан, мутахассислар бодомнинг эрта уйғониши va гулини sovuq урмаслиги учун куз фасли va февраль ойида оҳакка соз тупроқ қўшиб оқлашни тавсия этади. Оқ ранг қуёш нурининг танага тўғридан-тўғри тушиш даражасини пасайтиради. Бунинг натижасида дарахт кечроқ уйғонади va гулини sovuq уруши камаяди.







