Ўзбекистон

Ўзбекистонда бу йил 91 млн туп кўчат экилди

Оммавий кўчат экиш тадбирларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Ўзбекистонда бу йил 91 млн туп кўчат экилди

 

2023 йилда Республика ҳудудларида 91 млн туп, яъни режага нисбатан 107 фоиз дарахт кўчатлари экилиши таъминланди.

 

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева маълум қилди.

 

Мамлакат миқёсида оммавий кўчат экиш тадбирлари амалга оширилганлиги натижасида яшил ҳудудлар кўпайишига эришилмоқда.

 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғ ва тоғолди ҳудуди 580 гектар майдонида вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 320 минг туп турли хилдаги манзарали, мевали дарахт кўчатлари экилиб, янги боғлар барпо этилмоқда.

 

Мавжуд 196 та чиқинди полигонлари атрофида тез ўсувчи дарахт турларидан ихота дарахтзорлари барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда 182 минг туп дарахт кўчатлари экилди.

 

Атроф-муҳитга таъсир хавфи I ва II тоифадаги саноат корхоналари томонидан “яшил белбоғ”лар барпо этиш мақсадида 1 млн 873 минг, ўрмон фонди ерларида ўрмон барпо этиш мақсадида эса 5 млн 186 минг туп дарахт кўчатлари экилди.

 

Суғориш тизимлари билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда 893 та сув чиқариш қудуқлари қазилди ва 1058,7 км узунликда суғориш тизимлари жорий этилиб, сув манбаси бўлмаган ҳудудларга кўчатларни суғориш учун 610 та махсус техникалар жалб этилди.

 

Жорий йил кузги мавсумда Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тупдан – жами 2 млн туп, мактабгача таълим муассасаларига 836 минг туп, Экология вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига 900 минг туп кўчатлар бепул етказиб берилди.

custom img

Сергелида янги кўприк фойдаланишга топширилди

Ушбу кўприк масаласи Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида танқид қилинганди.

custom img

Непалдаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб, вазият ривожини мунтазам кузатиб бораётганини маълум қилди.

custom img

Фарғонада ходим МИБ орқали ишига тикланди

Шу тариқа ўқув марказ услубчисининг меҳнат ҳуқуқи тикланди.

custom img

Zamon.uz журналистлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ ОАВ вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонини тантанали топширди. Тақдирланганлар орасида Zamon.uz сайти бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ҳамда бошловчи Муҳайё Муртазоева ҳам бор.

custom img

АҚШ ва Канададаги 500 нафар ўзбекистонлик Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

“Vatan Global Alliance” жамоат ташкилоти вакиллари Ўзбекистон билан хорижда яшаётган ватандошлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирган.

custom img

Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди

6 ойда энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган.

custom img

264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Уларнинг 90 нафари Сурхондарёда истиқомат қилади.

custom img

852 нафар шахс афв этилди

Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"