Ўзбекистон

Сергелида янги кўприк фойдаланишга топширилди

Ушбу кўприк масаласи Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида танқид қилинганди.

Сергелида янги кўприк фойдаланишга топширилди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Жунариқ” ва “Юқори Дархон” маҳаллаларини боғловчи янги кўприк фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.


Аввал мазкур ҳудуд аҳолиси, жумладан, мактаб ўқувчилари канални кесиб ўтишда қувурлардан фойдаланиб келган. Бу эса улар учун хавф туғдирган.


Ушбу масала 2026 йил март ойида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида танқид қилинганди.


Президент "Жунариқ" каналидаги кўприк масаласи бўйича мурожаат икки ой давомида ҳал этилмагани ва масъуллар унга юзаки жавоб берганини, муаммо ижтимоий тармоқларда тарқалгач ҳал этилганини қайд этганди.


Узунлиги 28 метр, кенглиги 8 метр бўлган янги кўприк 80 тоннагача юкни кўтара олади. Иншоот орқали каналнинг икки томонида жойлашган маҳаллалар ва таълим муассасалари ўртасида хавфсиз қатнов таъминланади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.